+998623991617 +998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Кун тартиби, иш режаси ва йиғилиш масалалари
Май 20, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 113

 

 

    Халқ депутатлари Хонқа туман  Кенгашининг ўттиз саккизинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессия йиғилишини туман ҳокими М. Давлатов олиб борди.

 Шунингдек, Сессия ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ж. Садуллаев, туман ҳокими ўринбосарлари, туман кенгаши депутатлари, тегишли ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этдилар.

  Кун тартибидаги биринчи масала “Хонқа тумани бўйича уй-жой масаласида вилоят ҳокими номига мурожаат қилган фуқаролар масалалари” юзасидан туман ҳокими ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З. Соъдуллаевнинг ҳисоботи тинглади. Ҳисоботда асосан ушбу мурожаатлар бўйича ишчи гуруҳнинг умумий ҳулосалари келтирилиб бирқатор таклифлар берилди.

Кун тартибидаги иккинчи “Туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг бир қисмини рўйхатдан чиқариш бўйича туман ҳокими Муродбек Давлатовнинг маърузаси тингланди.

Сессия давомида кўрилган масалалар юзасидан фуқаролар ҳамда депуталар сўзга чиқишиб, ўз фикир-мулоҳазаларини билдиришди.  

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.