+998623991617 +998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Президент фармон, қарорлари
Февраль 02, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 110
 
   

 

       
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ   Қ А Р О Р И
 
   

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 
 

 

 

------------------------------------------------------------------------------

2020 йил 22  май                        №  6-31                                            Хонқа туман

 

Сектор раҳбарлари томонидан ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ижроси тўғрисида

 

Мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал ҳавф-ҳатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва ҳиммат каби юксак фазилатларини инобатга олган ҳолда, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сонли фармойишини ижросини таъминлаш юзасидан туманда самарали ишлар олиб борилмоқда.

Туманимизда 44 та маҳалладаги 47 075 та(1-сектор – 15 736 та, 2-сектор – 8 372 та, 3-сектор – 11 700 та, 4-сектор – 11 267 та) оилаларда жами 185,5 минг (1-сектор – 62 837нафар, 2-сектор – 32 375нафар, 3-сектор – 44 734нафар,
4-сектор – 45554нафар)нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан, меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 101,5 минг киши, иш билан банд аҳоли 73,1 минг киши, ишсиз аҳоли сони 7 334 киши(1-сектор –2 097 нафар, 2-сектор – 1 565 нафар, 3-сектор – 1 924 нафар,4-сектор –1 748 нафар), хорижда ишлаётган меҳнат мигрантлари сони 8 314 киши(1-сектор –2 468 нафар, 2-сектор – 1 892 нафар, 3-сектор – 2 146 нафар,4-сектор –1 808 нафар), боқувчисини йўқотган оилалар сони1112 кишини ташкил қилади.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал ҳавф-ҳатарлар даврида халқимизнинг тарихий ва маънавий қадриятларини, меҳр-саховат, оқибат ва химмат каби юксак фазилатларини  инобатга олган ҳолда аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида туманда “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси ташкил қилиниб, жамғарманинг ҳисоб рақамига ҳомийлар томонидан 567,3 млн. сўм маблағ келиб тушган. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2020 йил 28 апрелдаги қарори билан тасдиқланган хонадонларга “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси томонидан  460,6 млн. сўмлик  озиқ-овқат  маҳсулотлари  тарқатилди.

   Хонқа  туманида 185 минг нафардан зиёд аҳоли 30955 та хонадонда истиқомат қилади. Уларни ўрганиш натижалари бўйича 919 та камбағал, ногирон, пандемия туфайли даромадини вақтинча йўқотган, озиқ-овқат маҳсулотларига эҳтиёжманд  хонадонлар ва уларда истиқомат қилувчи 4372 нафар хонадон аъзолари аниқланиб, уларнинг аниқ рўйхатлари шакллантирилди.

Ушбу 919 та хонадон эхтиёжмандларидан, 253 таси кам таъминланган, 274 таси ижтимоий  ҳимояга муҳтож, 143 таси ногиронлиги бўлган оилалар, шунингдек,  13 таси якка ёлғиз, 130 тасида ишсиз фуқаролар, карантин сабаб доимий даромад манбаидан маҳрум бўлган хонадонлар сони 106 тани ташкил  қилади.

 Биринчи  ўн  кунликда  жами 230,3 млн. сўм миқдоридаги  озиқ-овқат маҳсулотлари, иккинчи ўн кунликда ҳам 230,3 млн. сўм миқдоридаги  озиқ-овқат  маҳсулотлари  тарқатилди.

Хонқа  тумани  ҳокими  сектори  ҳудудида ёрдамга  муҳтож оилалар сони  263 тани ташкил қилиб, оила аъзолари сони 1253 нафар, шундан  жами 230 та хонадоннинг 1100 оила аъзолари учун  биринчи  ва иккинчи  ўн  кунликда умумий миқдори 121,2 млн. сўм бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари  ажратилди.

Хонқа  тумани  прокурори сектори  ҳудудида ёрдамга  муҳтож  оилалар сони 180 нафарни ташкил қилиб, оила аъзолари сони 824 нафар, шундан  жами 163 та хонадоннинг 824 оила аъзоларига  биринчи  ва иккинчи  ўн  кунликда умумий  миқдори  81,8 млн. сўм бўлган озиқ-овқат махсулотлари  ажратилди.

Хонқа  тумани  ички ишлар бўлими бошлиғи сектори  ҳудудида ёрдамга  муҳтож оилалар сони 232 та бўлиб, 1165 нафарни ташкил қилади, биринчи  ва иккинчи  ўн  кунликда умумий  миқдори  129,5 млн. сўм  бўлган  озиқ-овқат  маҳсулотлари  ажратилди.

Хонқа  тумани  давлат солиқ инспекцияси бошлиғи сектори  ҳудудида ёрдамга муҳтож оилалар сони 244 тани ташкил қилиб, оила аъзолари сони 1140 нафарни ташкил қилади, биринчи  ва иккинчи  ўн  кунликда умумий  миқдори  127,5 млн. сўмлик озиқ-овқат  маҳсулотлари  ажратилди.

Маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг таклифига асосан бугунги кунда карантиннинг юмшатилиши оқибатида 713 та оиланинг аҳволи яхшиланиб, 204 та оила кўмакка эхтиёжи бор.

Халқ депутатлари  Хонқа туман Кенгаши кун тартибидаги масалани атрофлича муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

  1. Сектор раҳбарларининг ишсиз ва кам таъминланган аҳолига ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар ижроси бўйича олиб борилаётган ишлари тўғрисидаги хисоботлари раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Карантиннинг юмшатилиши оқибатида, даромад манбаларининг ишга туширилиши, оиласини боқиш учун иш вазифаларига қайтарилганлари “Саҳоват ва кўмак” жамғармаси томонидан ёрдам берилиши тўхтатилиб,  1-иловага мувофиқ маҳсулотлар рўйхати тасдиқлансин, ёрдамга мухтож бўлиб қолган 204 та оиланинг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва тасдиқланган маҳсулотлар рўйхати асосида товарларни сотиб олиш туманда фаолият кўрсатаётган “Хонқа нон” хусусий корхонаси ўртасида “Маҳалла” фонди Хонқа туман бўлинмаси хузуридаги “Савховат ва кўмак” жамғармаси томонидан расмийлаштирилган шартнома бўйича ишларни давом қилдирсинлар.
  3. Халқ депутатлари туман Кенгаши ҳузурида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш ва саҳоватпеша тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш бўйича вақтинчалик комиссия иш фаолиятиниЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-ф-сонли Фармойиши асосида олиб боришда давом этиб, “Саҳоват ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини манзилли сарфланиши таъминласинлар ҳамда амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан сектор раҳбарларининг ва маблағларни манзилли сарфланиши бўйича “Маҳалла” жамоат фонди бўлинмаси раҳбарининг ҳисоботларни эшитиш бўйича масалани Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессия кун тартибига киритади.
  4. Халқ депутатлари туман Кенгашининг депутатлари ўзлари сайланган ҳудудларда “Саховат ва кўмак” умумхалқ харакати доирасидаги вазифаларни ўз вақтида бажарилишини, очиқлик ва шаффофлик асосида амалга оширилишини таъминлаш юзасидан депутатлик назоратини олиб борсинлар.
  5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Каримов, туман ҳокимининг ўринбосарлари Ф.Эрназаров ва Х.Абдираманов зиммаларига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси                                                           О.Жуманазаров

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.