+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
«COSCOM» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига
Март 10, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 633
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

                                                                                                                                                                                                                     

----------------------------------------------------------------------------“....”  ....................2020  йил                                 № ..........                                        Хонқа шаҳарчаси

 

Мадир  қишлоғи Дўстлик маҳалласи ҳудудидан «COSCOM» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига  “Антенна мачтаси” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

«COSCOM» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасининг туман ҳокими номига Мадир  қишлоғи Дўстлик маҳалласи ҳудудидан “Антенна мачтаси” қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб ёзган 2020 йил 06 майдаги 6-1-2-2/3071-сонли ёзишмасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг, Хонқа туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 24 апрелдаги 746-сонли хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиб бериш далолатномасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 25-бўлим,      24 ва 25-бандларига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. «COSCOM» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига, Мадир қишлоғи Дўстлик маҳалласи ҳудудида қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай турган ер майдонидан “Антенна мачтаси” қурилишига доимий фойдаланиш учун 400,0 кв.метр ер майдони ажратиб берилсин.
  2. «COSCOM» МЧЖ шаклидаги хорижий корхонасига

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли қарорининг 2-иловасига асосан қишлоқ ер харитасининг 554-қисм контуридан ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 52 балл бонитетли экин еридан “Антенна мачтаси” қурилиши учун танланган 0,04 гектар ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 2 138 756 (икки миллион бир юз ўттиз саккиз минг етти юз эллик олти) сўм пул маблағи вилоят ер ресруслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;

 -   Ажратилган 0,04 гектар экин майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш вазифаси юклатилсин.

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари кўрсатиш” марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огохлантирилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш ҳамда қурилишини тегишли лойиҳалар асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси топширилсин.
  2. 4. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (М.Қурбанов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3.       Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                                                              О.Ғ.Жуманазаров

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.