Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-12 17:51:39 520 Chop etish
 
   

 

       
   

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 
 

 

 

---------------------------------------------------------------------------------------

   “27”   июль     2019 йил                                 № 3381к                                          Хонқа шаҳарчаси

                                                                                                              

Қирқ-ёп қишлоғи “Маданий ер” маҳалласидан “Адҳамбек Аҳмаджон” фермер хўжалигига “Молхона” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт ассоцияси иштирокида “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3283-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги “Республикада 2018-2019 йилларда чорвачиликда замонавий инновацион ғоялар кенг жорий этиш, рационал озуқа базасини шакллантириш, наслчилик ишларини илмий асосда ривожлантириш зооветеринария сервис хизматларини кўрсатиш сифатини яхшилаш, чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш бўйича амалга ошириладиган чора тадбирлар ҳақидаги 03/1195-сон дастур ижросини таъминлаш мақсадида, “Адҳамбек Аҳмаджон” фермер хўжалигининг туман ҳокими номига молхона қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил 10 июндаги (туман ҳокимлигида 2019 йил 10 июнда 4-1188-сонли рақам билан рўйхатга олинган) 1-сонли мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2019 йил 19 июндаги 3161-сонли ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. “Адҳамбек Аҳмаджон” фермер хўжалигига Қирқ-ёп қишлоғи “Маданий ер” маҳалласидан туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган Қирқ-ёп қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 153-қисм контуридан “Молхона” қурилишига 0,30 га ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.

“Адҳамбек Аҳмаджон” фермер хўжалиги (Б.Султанов)га;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари маркази” орқали ер учаскасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (М.Отабаев) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  2. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                                                      О.Ғ.Жуманазаров