Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-12-01 10:30:00 672 Chop etish

“Табиат бу ҳар бир саҳифаси буюк мазмунга эга ягона асардир”- деб ёзади Гёте.тараққиётнинг ҳозирга босқичида вужудга келган инсон ва табиат ўртасидаги номутаносибликнинг олдини олишда энг муҳим вазифалардан бири бу ҳар бир инсоннинг экологик маданиятини юксалтиришни тақозо этади.    

Президентимиз томонидан илгари сурилган ва жадал амалга оширилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ҳудди анашу йиллар давомида пайдо бўлаётган экологик муаммоларни ечимини топиш мақсадида илгари сурилаётган ўз вақтидаги ғоялардан биридир.

Табиий яшил ҳудудларнинг йўқолиб кетишига йўл қўймаслик, ноқулай иқлим шароитларини олдини олиш каби масалаларда бу каби тадбирларнинг аҳамияти  албатта беқиёс.

 Маълумики лойиҳа доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳар ва туманлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш бўйича тегишли топшириқлар берилиб, ушбу вазифаларни бажариш учун  2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддат белгиланиб, «долзарб 40 кунлик» эълон қилинди.

Дарахт экиш акцияси доирасида юртимизнинг барча гўшаларида бўлгани каби Хонқа туманида ҳам уюшқоқлик билан олиб борилмоқда.

Хусусан, 565 минг 300 туп кўчат экилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунгача режанинг 36.4 фоизи бажарилди. Яъни 205минг 917 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

  • 923 туп мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Бундан ташқари  "Хонқа-агро пилла" МЧЖ  тасарруфидаги майдонларда 31 минг тупдан зиёд  тут кўчатлари ўтқазилди.

Бундан ташқари,   5 гектар майдонга янги тутзорлар ташкил этилиб, 15 минг туп  тут кўчатлари ерга қадалди.

Ўйлаймизки давлатимиз раҳбарининг илгани сурган ушбу эзу ғоялари остида амалга оширилаётган ишлар мақсадда кўзланганидек ҳар бир инсоннинг атроф муҳитга муносабатини ижобий томонга ўзгартиради.

Зеро замин ягонадир! Уни барчамиз бирлашиб асрашимиз шарт!  

Азиз юртдошлар, Яшил макон" умуммиллий лойиҳасида фаол иштирок этиб юртимиз гуллаб яшнашига ўз ҳиссамизни қўшайлик!