Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 18:57:16 504 Chop etish
 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

 

--------------------------------------------------------------------------------------

“22” май  2020 йил                                          №  540к                                                 Хонқа шаҳарчаси

 

Мадир қишлоғи Илғор маҳалласидан  “Durgadik Gardens” ишлаб чиқариш кооперативига “Замонавий типдаги иссиқхона,  ишчи хизматчилар дам олиш хонаси ва қозонхона ҳамда музлатгичли омборхона” қурилишига ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун кўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 4020-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Durgadik Gardens” ишлаб чиқариш кооперативининг туман ҳокими номига Мадир қишлоғи Илғор маҳалласидан замонавий типдаги иссиқхона,  ишчи хизматчилар дам олиш хонаси ва қозонхона ҳамда музлатгичли омборхона қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йил 11 апрелдаги 4-сонли ёзишмасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил       19 майдаги 852-сонли ҳамда Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг 2020 йилдаги хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. “Durgadik Gardens” ишлаб чиқариш кооперативига Мадир қишлоғи Илғор маҳалласидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирган, туман заҳира экин ер майдонлари ҳисобида турган Мадир қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 43-қисм контуридаги балл бонитети 40 балли экин ер майдонидан “Замонавий типдаги иссиқхона” қурилиш учун  1,85 гектар ер майдони ижарага (30 йил), “Қозонхона ҳамда музлатгичли омборхона ва ишчи хизматчилар дам олиш хонаси” қуриш учун 0.15 гектар ер майдони, боғ ташкил қилиш учун 1,0 гектар ер майдони доимий фойдаланиш хуқуқи билан, жами  3.0 гектар ер майдони ажратиб берилсин.
  3. “Durgadik Gardens” ишлаб чиқариш кооперативига:
                - ушбу қарорга асосан  қурилиши режалаштирилаётган объектни  буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш вазифаси юклатилсин;

- Ажратилган ер майдонидан 1 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

- ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 40 балл бонитетли экин еридан “Қозонхона, музлатгичли омборхона ва ишчи хизматчилар дам олиш хонаси”

 

 

қурилиши учун ажратилган 0.15 гектар экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 77 966 000 (етмиш итти миллион тўққиз юз олтмиш олти минг) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;

 - “Қозонхона ҳамда музлатгичли омборхона ва ишчи хизматчилар дам олиш хонаси” қурилиши учун ажратилаётган 0.15 гектар экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;

- мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари маркази орқали ер участкасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатдан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3. Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов ва С.Ражабов зиммасига юклатилсин.

 

 

 Туман ҳокими                                                                                                           О.Ғ.Жуманазаров