|
|
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
«….» …………….. 2019 йил № ……… Хонқа шаҳарчаси
Қирқ-ёп қишлоғи “Маданий ер” маҳалласида жойлашган 38-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан “JO`SHQIN AZIZ” фермер хўжалигига вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилиш тўғрисида
Хонка туманида жойлашган “JO`SHQIN AZIZ” фермер хўжалигининг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 38-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6 ва 20-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида “JO`SHQIN AZIZ” фермер хўжалиги ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.
- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;
- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров