|
|
------------------------------------------------------------------------------------
-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
“.....”...................... 2020 йил № …… Хонқа шаҳарчаси
Хонқа тумани “Томадургадик” қишлоғи “Дургадик” маҳалласидаги “Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиалига қарашли ер майдонидан “Равон 0002” оилавий корхонасига “Бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилиш Баёнини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа тумани “Равон 0002” оилавий корхонасининг туман ҳокими номига “Ҳазорасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиалига қарашли ер майдонидан “Бетон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи” қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йил 10-августдаги №5 сонли мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 21 августдаги №1247 сонли ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.
- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров