Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-12 18:07:20 477 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«….» …………….. 2019 йил               № ………                                               Хонқа шаҳарчаси

 

Намуна қишлоғи “Ёш куч” маҳалласида жойлашган 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан “ZUXRA SHAXZOD” хусусий корхонасига вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси»

қурилишига рухсат қилиш тўғрисида

 

“ZUXRA SHAXZOD” хусусий корхонасининг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 28-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг 2019 йил 12 сентябрдаги 3391-сонли ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6; 20 ва 30-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Намуна қишлоғи “Ёш куч” маҳалласида жойлашган умумий ер майдони
    18217,91 кв.метр, шундан қурилиш ости майдони 1012,44 кв.метрдан иборат 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан “ZUXRA SHAXZOD” хусусий корхонасига
    1000,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин.
  2. 28-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Ҳ.Ниязметов)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида “ZUXRA SHAXZOD” хусусий корхонаси билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
  3. “ZUXRA SHAXZOD” хусусий корхонаси (З.Жуманиёзова)га:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида “ZUXRA SHAXZOD” хусусий корхонаси ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;

- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда  туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров