+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
АБДУЛЛАЕВ ОБОДга
Март 12, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 487
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«….» …………….. 2019 йил                           № ………                                                  Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа шаҳарчаси Иморат кўчасидан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида фуқаро АБДУЛЛАЕВ ОБОДга «Дорихона» қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таъминлаш бўйича Қирқ-ёп қишлоғи Пахтакор махалласида яшовчи  фуқаро АБДУЛЛАЕВ ОБОДнинг туман ҳокими номига “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида Хонқа шаҳарчаси Иморат кўчасидан дорихона қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, ушбу ҳудуднинг тасдиқланган бош режасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг талабларига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида фуқаро АБДУЛЛАЕВ ОБОДга Хонқа шаҳарчаси Иморат кўчасидаги туман заҳира ерлари фонди ҳисобидаги ер майдонидан “Дорихона” қурилиши учун 75,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фуқаро АБДУЛЛАЕВ ОБОДга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                                    О.Ғ.Жуманазаров


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.