+998623991617 +998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ
Август 14, 2020 Xo'janiyazov Shohrux 219

 

Аҳолидан солик йиғиш, яъни бож олиш ҳамда харбий мақсад учун аҳоли сонини аниқлаш муҳим бўлгани сабабли бирқатор ишлар килинган. Эркакларнинг иқтисодий ўрни юкори бўлгани, солик тўлашда фақат эркаклар, яъни оила бошлиқлари  қатнашгани боис, асосан эркаклар рўйхатга олинган.

Иккинчи жахон урушидан кейин аҳолини рўйхатга олиш тизими янада такомиллаштирилди. 1945-1954 йилларда – 151 та давлатда, 1965-1974 йилларда – 179 та давлатда аҳоли рўйхати ўтказилган. хозирги пайтда дунёдаги деярли барча давлатда рўйхатга олиш ишлари олиб борилмоқда.

ХIХ асрга келиб, аҳолини рўйхатга олиш жуда кенгайди.

Қатор Европа мамлакатларида статистика ташкилотлари тузилди. Аҳолини рўйхатга олиш илмий дастурлар асосида олиб борилиши йўлга қўйилди. Ҳусусан, 1870-1879 йилларда дунёнинг 48 та, 1890 йилларда еса 57 та давлатида аҳоли рўйхатга ўтқазилган. ХIХ аср охирида дунё аҳолисининг 21 фоизи рўйхатга олинган бўлса, ХХ аср бошида 54 фоиз аҳоли рўйхатдан ўтқазилган.

Мамлакатимизда...

Республикамизда демографик жараёнларнинг холатини ўрганишда мамлакат худудида ўтқазилган аҳоли рўйхати маълумотлари муҳим аҳамият касб этади. Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати 1897 йилда ўтқазилган бўлиб, ушбу рўйхат маълумотлари ХIХ аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида тасаввур ҳосил килишга ёрдам берган. Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926, 1939, 1959, 1970, 1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган.

Халкаро тавсияларга кўра, аҳолини рўйхатга олишни марказлаштириш, рўйхатга олишнинг мунтазамлиги, махсус тайёрланган мутаҳассислар – хисобчилар томонидан ўтқазилиши, аник бир муддатда ўтказиш, белгилаб кўйилган аник дастурининг мавжудлиги ва тадбирни унга қатъий риоя қилган ҳолда ўтқазиш, ахолининг тўлик қамраб олиниши, маълумотларнинг махфийлиги ва шахсийлаштирилиши, ихтиёрийлик каби тамойилларга асосланади.

Ахолини рўйхатга олишнинг нозик вақти

Ахолини рўйхатга олишни аниқ бир муддатда ўтказиш тадбирини амалга оширишга одатда 10-12 кун талаб этилади. Аҳолини рўйхатга олиш бир неча кун давомида ўтқазилса хам, маълумотлар аниқ бир вақтда – кўпинча аҳолини рўйхатга олиш биринчи кунининг “0 соат”даги холати бўйича қайд этилади. Бу ахолини рўйхатга олишнинг нозик вақти, деб хам аталади.        

 

Хонка туман статистика булимии


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.