Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 18:52:51 503 Chop etish

 

 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

 

------------------------------------------------------------------------------------

“.....”......................  2020 йил                     № ……                                                 Хонқа шаҳарчаси

   

Амударё қишлоғи Моштўғай маҳалласидан фуқаро Абдуллаев Имомаддин Илхомбой ўғлига Давлат дастури асосида “Қуёнчилик фермахонаси” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони

ажратиб бериш тўғрисида

 

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 ноябрдаги “Паррандачиликни янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4015-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа тумани Сарапаён қишлоғи Истиқлол маҳалласида яшовчи фуқаро Абдуллаев Имомаддин Илхомбой ўғлининг туман ҳокими номига қуёнчилик фермахонаси қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йил 24 февралдаги Х-4-186-сонли мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2019 йил 5 сентябрдаги 3371-сонли ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги корхона, муассаса, ташкилот ва фуқароларга қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкалари танлаш (ажратиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссиясининг йиғилиш баёнини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. Фуқаро Абдуллаев Имомаддин Илхомбой ўғлига Амударё қишлоғи Моштўғай маҳалласидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмаган, туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган Амударё қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 1199-қисм контуридаги ер майдонидан “Қуёнчилик фермахонаси” қурилишига 0,40 га ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. 3. фуқаро Абдуллаев Имомаддин Илхомбой ўғлига;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. 4. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш ва қурилишини тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
  2. 5. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3. 6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                                                                            О.Ғ.Жуманазаров