Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-12 17:54:29 572 Chop etish
 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

 

--------------------------------------------------------------------------------------

    “.....” ........................2019 йил                  № …..                                              Хонқа шаҳарчаси

   

Хонқа тумани Мадир қишлоғи Дўстлик махалласи намунавий уй-жойлар массивидан  фукаро Ахмедов Хусниддинга “Маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Хонқа тумани Намуна қишлоғи Туркистон махалласи яшовчи фукаро Ахмедов Хусниддиннинг туман ҳокими номига маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимини 2019 йил
24 сентябрдаги 3494-сонли ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг
хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизамларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. Фукаро Ахмедов Хусниддинга Хонқа тумани Мадир қишлоғи Дўстлик махалласи намунавий уй-жойлар массивидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмайдиган, қишлоқ ер харитасининг 24-қисм қонтуридан туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган ер майдонидан “Маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” қурилишига 800.0 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фукаро Ахмедов Хусниддинга;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан тадбиркор сифатида туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 2 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- лойиҳа-пешҳисоб ҳужжатларини тайёрланишини назорат қилиб бориш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари буюртмачи томонидан белгиланган муддатда тақдим қилинмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                 О.Ғ.Жуманазаров