Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-12 17:55:13 475 Chop etish
 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

 

--------------------------------------------------------------------------------------

    “.....” ........................2019 йил                  № …..                                              Хонқа шаҳарчаси

   

Сарапаён қишлоғи Қорамози маҳалласидан фукаро Ахмедова Шахнозага Давлат хусусий шерикчилиги асосида “Мактабгача таълим муассасаси” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Хонқа шахарчаси тўмарис кўчаси 654-уйда яшовчи фукаро Ахмедова Шахнозанинг туман ҳокими номига мактабгача таълим муассасаси (болалар боғчаси) қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимини ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг 2018 йил 23 апрелдаги 287-сонли хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизамларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. Фукаро Ахмедова Шахнозага Сарапаён қишлоғи Қорамози маҳалласидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирган, туман заҳира экин ер майдонлари ҳисобида турган Сарапаён қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 438-қисм контуридан “Мактабгача таълим муассасаси” (Болалар боғчаси) қурилишига балл бонитети 40 балли 3000.0 кв.метр экин ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фукаро Ахмедова Шахнозага;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги “Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкалари бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 146-сонли қарорининг 2-иловасига асосан ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 40 балл бонитетли экин еридан “Мактабгача таълим муассасаси” (Болалар боғчаси) қурилиши учун танланган
3000.0 кв.метр экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 12 339 000 (ўн уч миллион уч юз ўттиз тўққиз минг) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;

- Ажратилаётган 3000.0 кв.метр экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан тадбиркор сифатида туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вази фаси юклатилсин.




       

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- лойиҳа-пешҳисоб ҳужжатларини тайёрланишини назорат қилиб бориш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари буюртмачи томонидан белгиланган муддатда тақдим қилинмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                                                                 О.Ғ.Жуманазаров