+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Аширова Зайнабга
Март 12, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 469
 
   

 

       
   

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 
 

 

 

---------------------------------------------------------------------------------------

       “......” .................... 2019 йил                                    № .......                                                     Хонқа шаҳарчаси

                                                                                                              

Қирқ-ёп қишлоғи Хонқаобод маҳалласидан фуқаро Аширова Зайнабга “Молхона” қурилишига

доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт ассоцияси иштирокида “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик секторини ривожлантириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
ПҚ-3283-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа шаҳарчаси «А.Баходирхон» кўчаси
37-уйда яшовчи фуқаро Аширова Зайнабнинг туман ҳокими номига молхона қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2019 йил 24 сентябрдаги 3487-сонли ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. Хонқа шаҳарчаси «А.Баходирхон» кўчаси 37-уйда яшовчи фуқаро Аширова Зайнабга Қирқ-ёп қишлоғи Хонқаобод маҳалласидан туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган Қирқ-ёп қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 10-12-қисм контуридаги қишлоқ хўжалигида фойдаланмайдиган ер майдонидан “Молхона” қурилишига 0,15 га ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. фуқаро Аширова Зайнабга;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (М.Отабаев) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  2. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                                     О.Ғ.Жуманазаров


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.