+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Атаниязов Улуғбек Аминовичга
Март 10, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 492
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 ------------------------------------------------------------------------------

   « .... »  ...................... 2020  йил                                   № .............                                                       Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа шаҳарчаси Фидойилар маҳалласи Х. Дўстлиги кўчаси 1-проезд ҳудудидан фуқаро Атаниязов Улуғбек Аминовичга “Замонавий санитар-гигиеник шаҳобча” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 05 январдаги “Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4095-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа туман Олажа қишлоғи Янги турмуш маҳалласида яшовчи фуқаро Атаниязов Улуғбек Аминовичнинг туман ҳокими номига Хонқа шаҳарчаси Фидойилар маҳалласи Х. Дўстлиги кўчаси 1-проезд ҳудудидан “Замонавий санитар-гигиеник шаҳобча” қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йил 19 майдаги А-4-732-сонли аризасига ва унга илова қилинган ҳужжатларни, вилоят бош архитектори ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг баёнига хамда Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 20 майдаги 858-сонли хулосасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 10-моддаси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2.   Фуқаро Атаниязов Улуғбек Аминовичга Хонқа шаҳарчаси Фидойилар маҳалласи Х. Дўстлиги кўчаси 1-проезд ҳудудидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмаган, туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган ер майдонидан “Замонавий санитар-гигиеник шаҳобча” қурилиши учун 80,0 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фуқаро Атаниязов Улуғбек Аминович (Паспорт АА 4184708, Хонқа тумани ИИБ томонидан 04.02.2014 йилда берилган);га

    - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида  АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

           - Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида огохлантирилсин.

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан тадбиркор сифатида туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объект учун архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ-I-II) тайёрлаб бериш, қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниязов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                                                                                                    О.Ғ.Жуманазаров

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.