+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
БЕКДУРДИЕВ ЖАМШИДга
Март 12, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 490
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«21»  август     2019 йил                                 № 3481қ                                                Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа шаҳарчаси Широқ кўчаси ҳудудидан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида фуқаро БЕКДУРДИЕВ ЖАМШИДга «Автомобилларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш цехи ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаси» қурилишига доимий фойдаланиш

учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таъминлаш бўйича Хонқа тумани Мадир қишлоғи Дўстлик махалласида яшовчи  фуқаро БЕКДУРДИЕВ ЖАМШИДнинг туман ҳокими номига “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида Хонқа шаҳарчаси Широқ кўчаси ҳудудидан автомобилларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш цехи ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2019 йил
5 августдаги 3276-сонли ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, ушбу ҳудуднинг тасдиқланган бош режасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб ҳамда, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида фуқаро БЕКДУРДИЕВ ЖАМШИДга Хонқа шаҳарчаси Широқ кўчаси ҳудудидан туман заҳира ерлари фонди ҳисобидаги ер майдонидан «Автомобилларга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш цехи ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шаҳобчаси» қурилиши учун 2000,00 кв метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фуқаро БЕКДУРДИЕВ ЖАМШИДга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

-Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари маркази” орқали ер учаскасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                                    О.Ғ.Жуманазаров


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.