Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 18:55:41 463 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«….» …………….. 2020 йил               № ………                                               Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа шаҳарчаси “Янгиланиш” маҳалласида жойлашган 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Бабаджанов Фахриддин Бабаджановичга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси»

қурилишига рухсат қилиш тўғрисида

 

Хонка шахарчаси Андалиб кўчаси 11-уй 7-хонадонда яшовчи фуқаро Бабаджанов Фахриддин Бабаджановичнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини,        40-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 27 майдаги 877 сонли ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6 ва                20-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Хонқа шаҳарчаси “Янгиланиш” маҳалласида жойлашган 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан Хонка шахарчаси Андалиб кўчаси 11-уй 7-хонодонда яшовчи фуқаро Бабаджанов Фахриддин Бабаджановичга 1000,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин.
  2. 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби (А.Садуллаев)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида тадбиркор Бабаджанов Фахриддин Бабаджанович билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
  3. Фуқаро Бабаджанов Фахриддин Бабаджановичга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Бабаджанов Фахриддин Бабаджанович ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;

- юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда  туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров