+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Бобожонов Отобекга
Март 12, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 487
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«…..» …………….. 2019 йил                      № ……..                                                Хонқа шаҳарчаси

 

Қирқ-ёп қишлоғи Пахтакор маҳалласидан “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида фуқаро Бобожонов Отобекга «Маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси» қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4201-сон карори ва шу юзадан Хоразм вилояти ҳокимининг 2019 йил 25 февралдаги
108қ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа шахарчаси «Ўлмас мерос» кўчаси 109-уйда яшовчи фуқаро Бобожонов Отобекнинг туман ҳокими номига “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Пахтакор маҳалласидан Маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг ва Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, ушбу ҳудуднинг тасдиқланган бош режасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Хонқа шахарчаси «Ўлмас мерос» кўчаси
    109-уйда яшовчи фуқаро Бобожонов Отобекга Қирқ-ёп қишлоғи Пахтакор маҳалласидан, туман заҳира ер майдонлари ҳисобидаги қишлоқ хўжалигида фойдаланилмай турган  қишлоқ ер харитасининг 354-қисм контуридан “Маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси” қурилиши учун 220,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фуқаро Бобожонов Отобекга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари маркази” орқали ер учаскасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 Туман ҳокими                                                                                                    О.Ғ.Жуманазаров


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.