Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-04-14 08:48:00 381 Chop etish

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 декабрдаги “Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитларини ажратиш орқали аҳолини уй-жой билан таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-33-сонли Фармонининг ижроси ҳақида вилоят ҳокимининг 2021 йил 16 декабрдаги 177к-сонли қарори ижроси ҳақида туман ҳокимининг 2021 йил 22 декабрдаги 163к-сонли қарори қабул қилинган.

Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 182-қарори асосида Хонқа туманида хам субсидия тўланадиган талабгорларни танлаб олиш бўйича комиссия шакллантирилди ва 2022 йил давомида Хонқа туманидаги комиссияга уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жами 437 та ариза қабул қилинди. Ушбу аризаларнинг барчаси уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби юзасидан туманда тузилган комиссия томонидан  тўлиқ кўриб чиқилди, кўриб чиқилган –  437 та аризадан – 140 тасига ишчи гуруҳ томонидан ижобий хулоса берилиб –  288 таси рад қилинган. Лимитдан ташқари 9 та фуқарога (кейинги йилга рўйхатга қўйиш шарти билан) ижобий ҳулоса берилган..

Жумладан:

  • 121 таси даромади паст бўлганлиги сабабли
  • 35 та оиланинг даромади белгиланган мезондан юқори бўлганлиги сабабли,
  • 28 таси номида турар жой мавжудлиги сабабли,
  • 82 таси лимит тугаганлиги сабабли,
  • 22 таси тижорат банклари бошқарув талабларига асосан яъни номида кредит борлиги сабабли “кредит ажратиш мақсадга мувофиқ эмас” деб банк томонидан рад этилган.

Ижобий хулоса берилган – 140 та аризанинг – 5 таси Урганч шахар “Ипотека банк” АТИБ Хоразм вилояти филиали томонидан, 2 таси
ТИФ “Миллий банк” Хонқа туман филиали, 2 таси АТБ “Агробанк” Хонқа туман филиали, 127 таси АТБ “Қишлоқ курилиш банк” Хонқа филиали,
1 таси “Турон банк” Урганч филиали, 2 таси АТ “Асака банк” Хоразм вилояти филиали, 1 таси АТ “Халқ банк” Хонқа филиали  томонидан молиялаштириши белгиланган. Мазкур 140 та мурожаатчиларнинг 117 таси уй-жойни тумандан, 23 таси шаҳардан танлаган.

Жорий 2022 йилнинг январь-март ойларида Хонқа туманидаги комиссия томонидан якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш юзасидан жами 96 та ариза қабул қилинди. Ҳозирда яъна аризалар келиши давом этмоқда. Аризаларнинг барчаси Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинган. Ушбу аризаларнинг барчаси уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби юзасидан туманда тузилган комиссия томонидан  72 та аризалар тўлиқ кўриб чиқилди, 24 та ариза кўриб чиқиш жараёнида, тўлиқ кўриб чиқилган –72 та аризадан – 34 тасига ишчи гуруҳ томонидан ижобий хулоса берилиб –38 таси рад қилинган.

Жумладан:

  • 9 таси даромади паст бўлганлиги сабабли
  • 5 та оиланинг даромади белгиланган мезондан юқори бўлганлиги сабабли,
  • 15 таси номида турар жой мавжуд эмаслиги сабабли,
  • 9 таси бошқа сабабларга асосан рад этилган.

Ижобий хулоса берилган – 34 та аризанинг – 3 таси АТБ “Агро банк” Хонқа филиали томонидан, 4 таси ТИФ “Миллий банк” Хонқа филиали,
1 таси АТ “Халқ банк” Хонқа филиали, 26 таси АТБ “Қишлоқ курилиш банк” Хонқа филиали томонидан молиялаштириши белгиланган.

Кимлар Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин?

Ўзбекистон Республикасининг доимий даромадга эга бўлган 18 ёшга тўлган фуқаролари Уй-жой сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ариза билан мурожаат қилиши мумкин.         

Ариза берувчи ипотека кредитлари бўйича субсидия олиш учун исталган туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади ва анкета-аризани электрон тарзда тўлдирган холда ариза юборади.

Ариза берувчининг аризаси у рўйхатга олинган доимий яшаш жойидаги туман ёки шаҳар комиссияси томонидан 10 иш кунида кўриб чиқилади.  

Комиссия таркибидаги масъул ташкилотлар ариза берувчининг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини, тақдим этилган ҳужжатлар асосида, ташкилотларда мавжуд маълумотлар базаси билан солиштирган ҳолда ўрганиб чиқади онлайн электрон шаклда қуйидаги маълумотларни:

тиббиёт бирлашмаси — ариза берувчи ва унинг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг, ёлғиз ўзи оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган болани парваришлаётган аёлларнинг мавжудлигини;

ички ишлар бўлими — ариза берувчининг бошқа оилалар билан бир уйда (бир квартирада) яшашини;

молия бўлими — тақдим этиладиган субсидияларнинг миқдори бўйича ажратилган маблағларнинг мавжудлигини;

давлат солиқ инспекцияси — солиқ тўловчининг идентификация рақами, турар жойда ижара шартлари асосида яшаши ҳамда ариза берувчи ва унинг қариндошларининг даромадларини;

аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази — ариза берувчининг кам таъминланганлиги, «Меҳнат — миграция» дастурида рўйхатдан ўтганлиги ҳамда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётганлигини (оширганлигини);

туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси — ариза берувчида, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғи ва фарзандларида мулк ҳуқуқи билан турар жойнинг бор-йўқлиги, яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши, уй-жой умумий майдонининг бир шахс учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ижтимоий нормага мувофиқ эмаслигини;

туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимлари — ариза берувчининг оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашган муҳтож оналар тоифасига мансублигини;

ёшлар ишлари агентлигининг туман (шаҳар) бўлими — ариза берувчининг алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар тоифасига мансублигини;

туман (шаҳар) ҳокимлиги — ариза берувчининг етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифасига мансублигини;

иштирок этувчи тижорат банклари — ариза берувчи фуқаро (биргаликда қарз олувчи)нинг ажратиладиган ипотека кредити бўйича тўлов қобилияти, унга ажратилиши мумкин бўлган ипотека кредити ва сотиб олиши мумкин бўлган уй-жойнинг юқори қиймати, кредит ташкилотларидан аввалги олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорликларнинг мавжуд эмаслигини тасдиқлайди.

 

Комиссия унинг ваколатларига тегишли масалаларни комиссия раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади. Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ҳамда ижтимоий мезонлар бўйича баҳолаш натижаларига кўра ариза берувчига ипотека кредитлари бўйича субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ижтимоий мезонлар асосида баҳоланган ариза берувчи 30 ва ундан юқори балл тўплаган тақдирда, талабгор сифатида тан олиниб, квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредити бўйича субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.

         Кўриб чиқиш якунлари бўйича комиссия йиғилишининг баённомаси расмийлаштирилиб, субсидия бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида комиссиянинг QR-код (матрик штрихли код) қўйилган қарори қабул қилинади ва тегишли туман (шаҳар) Давлат хизматлари марказига хабарнома юборилади. Ушбу хабарнома Давлат хизматлари маркази томонидан бир иш кунида ариза берувчига юборилади.

 

Низомга мувофиқ тақдим этиладиган субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 (бир) марта берилади. Квартира сотиб олиш ёки якка тартибдаги уй-жойларни қуриш ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган ипотека кредити учун субсидия тақдим этиш тўғрисидаги хабарнома у берилган вақтдан бошлаб 12 ой давомида амал қилади.