ХОНҚА ТУМАНИДА "ЯШИЛ МАКОН" УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КЎЧАТ ЎТҚАЗИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ | xonqahokimiyat.uz
Хоразм вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал майор Даврон Назармухамедов, туман ҳокими Муродбек Давлатов, сектор раҳбарлари ва ҳудуддаги миришкор деҳқон хўжалиги раҳбарлари иштирокида семинар ташкил этилди.
Семинар давомида 5 гектар майдонда янги тутзор барпо эитилиб, кўчатларни парваришлаш ва тут қатор ораларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилди.
Хозирда "Хонқа-агро пилла" МЧЖ тасарруфидаги 700 гектардан зиёд майдонда тутзорлар мавжуд бўлиб, айни кунларда бу кўрсатгич кунсайин ошмоқда.
Бу эса теварак-атрофга кўрк улашиш, ҳаво мусаффолигини таъминлаш баробарида, янги лойиҳаларни ҳаётга айлантирилиши натижасида касаначилик соҳасини ривожида ҳам муҳим омил бўлади.