Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-01-22 05:32:00 383 Chop etish

Сессия ишига ҳоким ўринбосарлари, сессияга алоқадор корхона, ташкилот  ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари  ходимлари  таклиф қилиндилар.

 

Дастлаб 3-Маданият сайлов округидан депутат Анагул Бекчанова навбатдаги сессия котиблигига сайланди.

Шундан сўнг Сессия кун тартибига киритилган масалалар; Хонқа туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш, Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши ва доимий  комиссияларнинг 2022 йил учун Иш режасини ва эксперт гуруҳини тасдиқлаш, Хонқа туманида аҳоли бандлигини таъминлаш ва жамоат ишлари жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланиш, туманда 2021 йилнинг ўтган даврида аҳоли муаммолари ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш фаолияти,Туманда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг турар жой ижара пулларини тўлаб бериш, Хонқа тумани Обод маҳалласида яшовчи фуқаро Саидов Қўзибой Кенжаевич мурожаати  ҳамда туманда камбағалликни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги бир қатор масалалар юзасидан мутасаддилар ҳисоботлари тинглади.

Кун  тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар ўртасида музокаралар олиб борилиб, қўшимча таклифлар билдирилди.

Сессия якунида муҳокама қилинган масалалар бўйича Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.