+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Хонқа Экспрес Эхпорт” МЧЖга
Март 10, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 485

 

------------------------------------------------------------------------------------

 

 

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

 

   “.....”......................  2020 йил                 № ……                                            Хонқа шаҳарчаси

   

Хонқа тумани “Томадургадик” қишлоғи “Дургадик” маҳалласидаги “Хозарасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиалига қарашли ер майдонидан “Хонқа Экспрес Эхпорт” МЧЖга  “Шоли оқлаш тегирмони” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

           Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ҳамда вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилиш Баёнини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа тумани “Хонқа Экспрес Эхпорт” МЧЖнинг туман ҳокими номига “Хозарасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиалига қарашли ер майдонидан “Шоли оқлаш тегирмони” қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йилдаги мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. “Хонқа Экспрес Эхпорт” МЧЖга “Томадургадик” қишлоғи “Дургадик” маҳалласида жойлашган “Хозарасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиалига қарашли, қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмаган “Томадургадик” қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 97 ва 429-қисм контурларидаги ер майдонидан “Шоли оқлаш тегирмони” қурилишига 1,00 га ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. 3. “Хонқа Экспрес Эхпорт” МЧЖга;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. 4. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш ва қурилишини тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
  2. 5. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3. 6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                                                            О.Ғ.Жуманазаров

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.