Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-12-13 06:06:00 481 Chop etish

Кўпни кўрган, тажрибали деҳқонларимиз - ер ҳайдасанг куз ҳайда, дея бежиз айтишмаган.
 Кузги шудгорлаш ишларининг сифатли ўтказилиши, келгуси йил мўл ҳосил етиштиришда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Буни яхши билган хонқалик деҳқонлар экинлардан бўшаган 12 минг гектар ер майдонида шудгорлаш ишларини олиб бормоқдалар. Айни дамда режанинг 87 фоизи бажарилди.

Мазкур муҳим агротехник тадбирларда 50 дан зиёд қишлоқ хўжалиги техникалари жалб қилинган.

Шунингдек, шудгорланган майдонларда лазерли текислаш ҳамда шўр ювиш ишларини амалга оширилишини таъминлаш, дала атрофларини ободонлаштиришга ҳам алоҳида аҳамият қаратилмоқда.