+998623991617 +998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Хонқа туманидаги кўкка бўй чўзган...
Ноябрь 17, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 29

Президентимиз ташаббуслари билан мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида  ҳам замон талабларига мос кўп қаватли турар жойлар барпо этилмоқда.

Хусусан, Хонқа туманида ҳам  шундай биноларнинг сони  кун сайин ортиб, туманимиз файзига  ўзгача қиёфа кашф этмоқда.

Туман ҳокими М. Давлатов соҳа вакиллари билан бирга, янги қад ростлаётган ушбу кўп қаватли уйларда олиб борилаётган қурилиш таъмирлаш ишлари ва ҳозирги  жараёни билан яқиндан танишди.

Айни кунларда “Дўстлик” маҳалласида, Президентимизнинг   фармонига асосан янги тартиб асосида 4 та 5 каватли жами 80 та хонадонга мўлжалланган уй-жойлар,  “Ширин” маҳалласида буюртмачи ташкилот “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИҚ Хоразм вилоят филиали томонидан 3 та 5 қаватли жами 90 та хонадонга мўлжаланган кўп қаватли уйларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.