+998623991617 +998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Хонка туманининг 2020 йил январ-июнь...
Август 13, 2020 Xo'janiyazov Shohrux 201

Барчамизга маълумки, Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтқазиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида уларнинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида бевосита мулоқот қилмайдиган шаклларидан фойдаланишни жадал рағбатлантирилмоқда.
Бугунги кунда ушбу борада қонунчиликда муҳим қарорлар қабул қилиниб, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйиш тартибини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси маъқулланиб, ушбу чора-тадбирларда тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишни автоматлаштирилган тизими босқичма-босқич ишлаб чиқилиб хаётга тадбиқ қилинмоқда.
Амалга оширилаётган ислоҳотлар ва жамиятимизда рўй бераётган муҳим ўзгаришлар тадбиркорлик субъектлари томонидан ўз фаолиятларини мустақил бошлашига ва бизнесини ривожлантиришига муҳим пойдевор бўлади.
Бу ўз навбатида, тадбиркорларнинг ва мамлакатимизга кириб келаётган инвестицияларни янада кўпайишига ва айни дамда қўшимча иш ўринларини вужудга келишига, фуқароларнинг турмуш даражасини янада оширишига хизмат қилади.

Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра
2020 йилнинг 1 июль ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони
(фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 1701 тага етди, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга ошган ва фаолият кўрсатаётганлари сони эса 1625 тани ташкил қилди бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 242 тага ёки 17,5 фоизга ошган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхоналар
ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо (жами рўйхатга олинган юридик
шахсларнинг 23,8 %), саноат (17,9 %), қурилиш (6,6 %), қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги
(17,5%) соҳаларига тўғри келади.

Хонка туман статистика булими


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.