Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-12 18:08:05 618 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«…..» …………….. 2019 йил                      № ……..                                                Хонқа шаҳарчаси

 

Қирқ-ёп қишлоғи Пахтакор маҳалласидан “Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида фуқаро ISKANDAROVA SHOHIDA RAJABBOY QIZIга «Китоб дўкони» қурилишига доимий
фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4201-сон карори ва шу юзадан Хоразм вилояти ҳокимининг 2019 йил 25 февралдаги 108қ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ISKANDAROVA SHOHIDA RAJABBOY QIZIнинг туман ҳокими номига “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Пахтакор маҳалласидан китоб дўкони қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг хулосаси ва Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг 2019 йил 26 июлдаги 348-сонли хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида ISKANDAROVA SHOHIDA RAJABBOY QIZIга Қирқ-ёп қишлоғи Пахтакор маҳалласидаги туман заҳира экин ер майдонлари ҳисобида турган Қирқ-ёп қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 634-қисм контуридаги 67 балл банитетли экин ер майдонидан “Китоб дўкони” қурилишига 0,02 га экин ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. ISKANDAROVA SHOHIDA RAJABBOY QIZI;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- ҳозирда туман ҳокимлиги заҳира экин ерлари ҳисобида турган 67 балл бонитетли экин еридан “Китоб дўкони” қурилиши учун танланган 0,02 гектар экин ер майдони учун қишлоқ хўжалиги нобудгарчилиги ўрнини қоплашга кетадиган 988 000 (тўққиз юз саксон саккиз минг) сўм пул маблағи вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш;

- Ажратилаётган 0,02 гектар экин ер майдонининг 40 см қалинликдаги устки унумдор қатламини туман қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассислари кўрсатган кам ҳосилли ерларга ташиб бериш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Мазкур қарорнинг тасдиғи вилоят ҳокимидан сўралсин.
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                                      О.Ғ.Жуманазаров