|
|
------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------
«….» …………….. 2020 йил № ……… Хонқа шаҳарчаси
Сарапаён қишлоғи “Гулистон” маҳалласида жойлашган 19-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Ibragimov Baxram Xakimovichга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига
рухсат қилиш тўғрисида
Урганч шаҳар Ал-Беруний кўчаси 19-уй 27-хонадонда яшовчи фуқаро Ibragimov Baxram Xakimovichнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 19-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6 ва 20-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;
- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Ibragimov Baxram Xakimovich ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.
- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;
- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.
Туман ҳокими О.Ғ.Жуманазаров