+998623991617 +998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб...
Август 13, 2020 Xo'janiyazov Shohrux 144

Опа-сингил Хасановалар мунтазам ҳокимликка мурожаат килиб келишган ва мурожаатлари ҳар сафар имкон қадар қаноатлантирилиб келинмоқда Республика Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимига телефон орқали навбатдаги мурожаат асосан шу мазмунда бўлди “Кам таъминланганлар рўйхатида турганлигим сабабли менга 25 милион сўм ажратилишида, Хотин қизлар томонидан ҳам мени рўйхатга қўйишган улардан 30 милион сўм пул маблағи ёрдам тариқасида ажратилиши лозим эди. Пулларни олишда амалий ёрдам беришингизни сўрайман”.

Опа-сингил Хасанованинг ушбу мурожаатини ўрганиш учун вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биринчи ўринбосари Г.Курбонбоева, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати аъзоси Ф.Саъдуллаева, Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш Ассоциацияси раиси К.Сабирова, Халқ депутатлари Хоразм вилоят кенгаши депутати Ш.Сапарбоев, Хонқа туман ИИБ-сектори раҳбари А.Матчонов, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Х.Абдирамонов, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биринчи ўринбосари Л.Искандарова, Хонқа туман “Халқ банки” бошқарувчиси Б.Худойберганов,”Порлоқ” МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари М.Юсуповалардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб О.Хасанова хонадонига борилди.
Мурожаат бўйича ушбу маблағлар мавжуд эмаслиги, камбағалликни қисқартириш мақсадида кридитлар ажратилаётганлиги тушунтирилди.


Ишчи гуруҳи хулосасига асосан Фотима Хасановага тадбиркорлик фаолиятини бошлашда амалий ёрдам кўрситиладиган бўлди.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.