+998623991617 +998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Кун мавзуси
Октябрь 14, 2020 Xo'janiyazov Shohrux 138

 

ЭҲТИЁЖМАНД АЁЛЛАР МУҲОФАЗАМИЗДА

Пандемия шароитида аҳолининг камбағал, эҳтиёжманд қатламини ижтимоий муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор вазифаларидан бирига айланди. Айнан шу мақсадларда Президентимиз топшириқларига кўра ҳудудларда шундай оилалар ўрганилиб, улар “Темир дафтар”га киритилдилар ва мунтазам моддий ёрдам олишди, ўз оилалари таъминотларини таъминлашлари учун ер бериш, кредит ажратиш, ишга жойлаштириш каби шароитлар яратиб берилди.
Давом этаётган пандемия даврида ишсиз, моддий таъминотсиз қолган аёлларни касб-ҳунарга йўналтириш, шахсий бизнесини йўлга қўйиш, молиявий қўллаб-қувватлаш борасида Президентимизнинг топшириқлари ижросини таъминлаш учун алоҳида “Аёллар дафтари” шакллантирилди.
“Аёллар дафтари”га 44та маҳаллада яшаётган 496 нафар аёллар киритилди ва барча маҳаллалар кесимида бу қатъий назоратга олиниши таъминланди.
“Аёллар дафтари”га киритилган аёлларнинг 96 нафари камбағал оилалар вакилалари, 60 нафари ижтимоий ҳимояга муҳтожлар, 160 нафари боқувчисини йўқотганлар, 36 нафари оиласидан ажрашганлар, 73 нафари ногиронлиги бўлган ёки ногиронлиги бўлган фарзандларини тарбиялаётганлардир. Шунингдек, нотинч оилада яшаётган ва чет эллардан қайтган 32 нафардан аёллар ҳам шу дафтарга киритилдилар.
Рўйхатга кирган аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида барча маҳаллалар кесимида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
Жорий йилнинг 5 октябрь ҳолатига ушбу 496 аёлдан 39 нафари доимий ишга, 32 нафари тадбиркорликка жалб қилинди. Шунингдек, ўттиз икки нафарига имтиёзли кредит ажратилди ёки ажратиш чоралари кўрилаяпти. Яна икки нафари ҳунармандчилик қилишига имконият яратиб берилди. 67 нафар аёлнинг ўзини-ўзи банд қилишига, 213 нафари мавсумий ишларга тортилди. Айни пайтда беш нафар аёлнинг соғлигини тиклаш чоралари кўрилди.
Белгиланган чора-тадбирлар асосида бўш иш ўринлари яратиш ва уларга рўйхатда турган аёлларни биринчи навбатда қабул қилиш доимий эътиборимизда бўлаяпти. Бунинг учун уларни касб-ҳунарга ўргатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган халқпарвар сиёсатнинг самарасини айнан ҳозирги шароитда иқтисодий томондан қийналиб қолган фуқаролар, айниқса аёлларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда яққол кўриб турибмиз.
Бу савобли ишлар тизимли ва мунтазам равишда давом қилдирилади.
Ҳожибой АБДУРАҲМОНОВ,
туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бошқармаси бошлиғи.


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.