+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Латипов Фарход Искандаровичга
Март 12, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 756
 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

 

--------------------------------------------------------------------------------------

    “.....” ........................2019 йил                  № …..                                              Хонқа шаҳарчаси

   

Хонқа шахарчаси “Нурли юлдуз” кўчаси худудидан фукаро Латипов Фарход Искандаровичга “Пиллахона” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони
ажратиб бериш тўғрисида

 

Хонқа шахарчаси “Олтин хазина” кўчаси 93-уйда яшовчи фукаро Латипов Фарход Искандаровичнинг туман ҳокими номига пиллахона қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимини 2019 йил 19 августдаги 3331-сонли ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг 2019 йил 11 сентябрдаги 467-сонли хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизамларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. Фукаро Латипов Фарходга Хонқа шахарчаси “Нурли юлдуз” кўчаси худудидан қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмайдиган, туман заҳира ер майдонлари ҳисобида турган ер майдонидан “Пиллахона” қурилишига 780.0 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фукаро Латипов Фарход Искандаровичга;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан тадбиркор сифатида туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- лойиҳа-пешҳисоб ҳужжатларини тайёрланишини назорат қилиб бориш ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатлари буюртмачи томонидан белгиланган муддатда тақдим қилинмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                 О.Ғ.Жуманазаров

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.