+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
МЧЖ шаклидаги «Bayjan ota trade» хорижий...
Март 10, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 488

 

 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

 

------------------------------------------------------------------------------------

“.....”......................  2020 йил                     № ……                                                 Хонқа шаҳарчаси

   

Томадургадик қишлоғи Дургадик маҳалласидаги “Хозарасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиалига қарашли ер майдонидан МЧЖ шаклидаги «Bayjan ota trade» хорижий корхонасига Давлат дастури асосида “Бетон махсулотлари ишлаб чиқариш цехи ва асфальт заводи” қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

           Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1023-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа тумани МЧЖ шаклидаги «Bayjan ota trade» хорижий корхонасининг туман ҳокими номига “Хозарасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиалига қарашли ер майдонидан бетон махсулотлари ишлаб чиқариш цехи ва асфальт заводи қурилиши учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2020 йил 04 майдаги 1-сонли мурожаатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг ҳамда вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. МЧЖ шаклидаги «Bayjan ota trade» хорижий корхонасига Томадургадик қишлоғи Дургадик маҳалласида жойлашган “Хозарасп эркин иқтисодий зонаси”нинг Хонқа туман филиалига қарашли, қишлоқ хўжалиги экин ерлари тоифасига кирмаган Томадургадик қишлоқ хўжалиги ер харитасининг 97 ва 429-қисм контурларидаги ер майдонидан “Бетон махсулотлари ишлаб чиқариш цехи ва асфальт заводи” қурилишига 0,25 га ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. 3. МЧЖ шаклидаги «Bayjan ota trade» хорижий корхонасига;

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. 4. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш ва қурилишини тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари асосида олиб борилишини назорат қилиш вазифаси юклатилсин.
  2. 5. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (О.Юсупов) туман ер мувозанатини тузишда ушбу ўзгаришларни ҳисобга олсин.
  3. 6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

 

Туман ҳокими                                                                                                            О.Ғ.Жуманазаров

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.