+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Matkarimova Maqsuda Rustambayevnaга
Март 10, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 492
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«….» …………….. 2020 йил                № ………                                               Хонқа шаҳарчаси

 

Навхас қишлоғи Маданият маҳалласида жойлашган 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Matkarimova Maqsuda Rustambayevnaга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига

рухсат қилиш тўғрисида

 

Навхас қишлоғи Маданият махалласида яшовчи фуқаро Matkarimova Maqsuda Rustambayevnaнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 23-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6 ва 20-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Навхас қишлоғи Маданият маҳалласида жойлашган 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан Навхас қишлоғи Маданият махалласида яшовчи фуқаро Matkarimova Maqsuda Rustambayevnaга 1200,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин.
  2. 23-сонли умумий ўрта таълим мактаби (М.Машарипов)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида тадбиркор Matkarimova Maqsuda Rustambayevna билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
  3. Фуқаро Matkarimova Maqsuda Rustambayevnaга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Matkarimova Maqsuda Rustambayevna ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;

- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда  туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.