+998623991617 +998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Меҳр-саҳоват
Ноябрь 10, 2020 Xo'janiyazov Shohrux 159

 

 МАҲАЛЛА ФИДОЙИЛАРИГА “МЕҲР-САҲОВАТ”

КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

 

Юуртимизда Азал-азалдан меҳр-саховатли, оқибатли, ўзгаларга беминнат ёрдам кўрсатадиган, фидоий ва ташаббускор инсонлар юксак қадрлаб келинган. Бу бежизга эмас. Чунки тақдир тақозоси билан оғир вазиятга тушиб қолган инсонга ўз вақтида кўрсатилган меҳр-саховат, беминнат ёрдамнинг ўрнини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди.

Айниқса, бугун дунё аҳли пандемия инқирози билан боғлиқ ўта оғир жараёнларни бошидан кечираётган бир паллада ана шундай меҳр-саховатли, ташаббускор ва фаол инсонларнинг беминнат ёрдами янада муҳим аҳамият касб этади. Мамлакатимизда кенг кўламда амалга оширилаётган тегишли чора-тадбирларнинг самарали рўёбга чиқарилишида коронавирус пандемияси даврида халқ ичида юриб, ана шундай қийин даврда ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳолига ёрдам кўрсатиш, аҳолининг оғирини енгил қилиш, моддий ва маънавий кўмак беришда ўзининг бебахо ҳиссаларини қўшишда маҳалла тизими вакилларининг катта ҳиссаси бор.

Бугунги мураккаб ва оғир шароитда жамиятда тинчлик-осойишталик, бирлик ва ўзаро хамжихатлик муҳитини мустаҳкамлашдаги фаоллиги, қийин аҳволга тушган аҳолига ўз вақтида беминнат кўмак беришдаги ташаббускорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги Фармонига биноан таъсис этилган “Меҳр-саҳоват” кўкрак нишони билан 64 нафар маҳалла тизимининг фидоий, жонкуяр ходимлари ҳамда фаолларига туман ҳокимлиги ҳамда Хонқа тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан мукофотлар тантанали равишда топширилди.

Ушбу мукофот масъулият, ҳалқнинг розилиги йўлида янада фидокорона меҳнатга ундовчи юксак эътирофдир. 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.