Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi
Тадбиркор билан бўлган суҳбат корхона фаолиятини кенгайтириш, қўшимча янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш ва энг асосийси янгидан ишчи ўринларини яратиш бўйича бўлди.
Биламизки ушбу кохона маҳсулотларнинг асосий қисми экпорт қилинади ва 10 турдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари билан ички бозорни ҳам таъминлаб келади
Айни кунларда корхона фаолиятини кенгайтириш мақсадида янгидан чет эл технологиялари асосида экстра туз ишлаб чиқариш лойиҳасига қўл урилган бўлиб, ҳозирда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, президентимиз ташаббуслари билан илгари сурилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида корхона қошида ярим гектарга яқин майдонга боғ барпо этилиб, мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
Суҳбат якунида туман ҳокими М. Давлатов корхона фаолиятидаги мавжуд муаммоли масалалар юзасидан соҳи мутассадиларига кўрсатма ва топшириқлар берди.