Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-12-23 08:48:00 471 Chop etish

Қорақош қишлоғи Мустақиллик МФЙ Мустақиллик кўчаси 36 уйда истиқомат қилиб келаётган Қўшназар ота Раҳимов холидан хабар олинди. 

Қўшназар ота 1920 йил таваллуд топган бўлиб, нафақат туманимиз балки вилоятимизнинг ҳам фахри ҳисобланади.

–Тумандаги ҳеч бир тадбир у кишининг иштирокисиз ўтмайди. Айни чоғда  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиcи фарзандлари ва набиралари бағрида ҳаёт кечирмоқда. Шу боис уларни қанча эъзозлаб, қанча меҳр кўрсатсак кам. Чунки ёш авлодга тинчлик ва осойишталикнинг қадр-қимматини тарғиб қилишда уларнинг ўгитлари жуда асқотади.

Қўшназар ота дуога қўл очиб, юртимиз тинч ва осмонимиз мусаффо бўлишини, ватанимиз осойишталиги йўлида хизмат қилаётган ходимларга муваффақиятлар тиладилар!