+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Отажонов Жасурга
Март 12, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 509
 
 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 
 
   

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

 

 

--------------------------------------------------------------------------------------

“.....” ..................  2019 йил                                     № …...                                             Хонқа шаҳарчаси

   

Хонқа шахарчаси Порлоқ маҳалласи А.Қаҳҳор кўчасида жойлашган фуқаро Отажонов Жасурга қарашли дўкон биносини дислокацияси ўзгартирилиши муносабати билан уни бузиб олишга рухсат қилиш, эгаллаб турган ер майдонини туман заҳира ерлари фонди ҳисобига қайтариб олиш ҳамда А.Қаҳҳор кўчасидан савдо дўкони қурилишига доимий фойдаланиш

учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Хонқа тумани Мадир қишлоғи Дўстлик махалласида яшовчи фуқаро Отажонов Жасурнинг туман ҳокими номига ўзига қарашли Хонқа шаҳарчаси А.Қаҳҳор кўчасида жойлашган эски деҳқон бозори ҳудудидаги дўкон биноларини бузиб олишга рухсат қилишни, эгаллаб турган ер майдонини туман заҳира ерлари фонди ҳисобига қайтариб олишни ва уларнинг дислокациясини ўзгартириб ўринига ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил 18 июлдаги
О-4-1142-сонли аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, Хонқа тумани ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг ва вилоят архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг 2016 йил
15 апрелдаги 327-сонли хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг талабларига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6, 20 ва
36-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н:

  1. Хонқа тумани Мадир қишлоғи Дўстлик махалласида яшовчи фуқаро Отажонов Жасурга қарашли умумий ер майдони 25.0 кв.метр, қурилиш ости майдони 25.0 кв.метрдан иборат дўкон биноларини бузиб олишга рухсат қилинсин ва эгаллаб турган 25.0 кв.метр ер майдони туман заҳира ерлари фонди ҳисобига қайтариб олинсин.
  2. Хонқа тумани Мадир қишлоғи Дўстлик махалласида яшовчи фуқаро Отажонов Жасурга қарашли Хонқа шахарчаси Порлоқ маҳалласи А.Қаҳҳор кўчасида жойлашган дўкон биноларининг дислокацияси ўзгартирилиши муносабати билан Хонқа шахарчаси Порлоқ маҳалласи А.Қаҳҳор кўчасидан “Савдо дўкони” қурилишига 50,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фуқаро Отажонов Жасурга:

- ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни буюртма асосида АРТ-I-II ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатсин;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га қурилиши режалаштирилаётган мазкур объект учун архитектура режалаштириш топшириғи (АРТ-I-II) тайёрлаб бериш, қурилиш учун ажратилган ер майдонини чегараларини бош режага асосан белгилаб бериш, қурилишини тегишли лойиҳалар асосида назорат қилиб бориш вазифаси топширилсин.
  2. Туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими (М.Атабоев)га туман ер фонди ҳисоботига белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритишни, ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатига олиш тўғрисида гувоҳнома берилишини ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш топширилсин.      
  3. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

Туман ҳокими                                                                О.Ғ.Жуманазаров

 

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.