Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-12 18:37:34 491 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«….» …………….. 2019 йил                           № ………                                                  Хонқа шаҳарчаси

 

Хонқа шаҳарчаси Эҳтиром маҳалласи Хоразм кўчасидан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида фуқаро QALANDAROV JAMOLADDIN KAMOLADDIN O’G’LIга «Ёшлар меҳнат гузари» қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури тўғрисидаги ПФ-5466-сонли фармони ижросини таъминлаш бўйича Хонқа шаҳарчаси Хоразм кўчаси 1-йўлак, 16-уйда яшовчи  фуқаро QALANDAROV JAMOLADDIN KAMOLADDIN O’G’LIнинг туман ҳокими номига “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида Хонқа шаҳарчаси Эҳтиром маҳалласидан ёшлар меҳнат гузари қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил 29 августдаги Қ-4-1354-сонли мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг 2019 йил 12 сентябрдаги
3392-сонли ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июндаги “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 493-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг талабларига, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури асосида фуқаро QALANDAROV JAMOLADDIN KAMOLADDIN O’G’LIга Хонқа шаҳарчаси Эҳтиром маҳалласи Хоразм кўчасидаги туман заҳира ерлари фонди ҳисобидаги ер майдонидан “Ёшлар меҳнат гузари” қурилиши учун
    1200,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фуқаро QALANDAROV JAMOLADDIN KAMOLADDIN O’G’LIга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари маркази” орқали ер учаскасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш, қурилишини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида олиб борилишини назарат қилиш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

 Туман ҳокими                                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров