+998623991617 +998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
QURAMBOYEV ASADBEK OTABEK O’G’LIга
Март 12, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 157
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

---------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«17»    сентябрь     2019 йил                        № 3662к                                                Хонқа шаҳарчаси

 

Амударё қишлоғи Таянч маҳалласидан “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида фуқаро QURAMBOYEV ASADBEK OTABEK O’G’LIга «Маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси» қурилишига доимий фойдаланиш учун ер майдони ажратиб бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4201-сон карори ва шу юзадан Хоразм вилояти ҳокимининг 2019 йил 25 февралдаги
108қ-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хонқа тумани Амударё қишлоғи “Мош тўғой” маҳалласида яшовчи  фуқаро QURAMBOYEV ASADBEK OTABEK O’G’LIнинг туман ҳокими номига “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Таянч маҳалласидан маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган 2019 йил 17 июндаги Қ-4-1030-сонли мурожаати ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг 2019 йил 05 июлдаги 3200-сонли ва Хоразм вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, ушбу ҳудуднинг тасдиқланган бош режасини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер ажратиш далолатномасини кўриб чиқиб Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддаларига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг ер майдони ажратиш ҳақидаги далолатномаси маъқуллансин.
  2. “Обод қишлоқ” давлат дастури асосида Амударё қишлоғи “Мош тўғой” маҳалласида яшовчи фуқаро QURAMBOYEV ASADBEK OTABEK O’G’LIга Амударё қишлоғи Таянч маҳалласидаги туман заҳира   ер майдонлари ҳисобида турган қишлоқ ер харитасининг
    500-қисм контуридан “Маиший хизмат кўрсатиш шаҳобчаси” қурилиши учун 200,00 кв.метр ер майдони доимий фойдаланиш учун ажратиб берилсин.
  3. Фуқаро QURAMBOYEV ASADBEK OTABEK O’G’LIга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман “Давлат хизматлари маркази” орқали ер учаскасига бўлган хуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 36-моддаси, 10-бандига асосан ердан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи ва ажратилган ер майдонининг йиғма жилдини тайёрлаб бериш;

- Ажратилган ер майдонидан 3 йил мобайнида мақсадли фойдаланилмаганда туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарор Халқ депутатлари Хонқа туман кенгашининг навбатдаги сессияси тасдиғига киритилсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 Туман ҳокими                                                                                                    О.Ғ.Жуманазаров

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK
Оммабоб янгиликлар

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.