Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-08-25 18:55:29 423 Chop etish

 

  Ўрганишлар давомида аниқланган маълумотларга таянган ҳолда  М.Сапаева томонидан билдирилган  фикрлар бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз:

   “Олчин” МФЙ раиси Қ.Эгамов томонидан берилган маълумотда  фуқаро М.Сапаеванинг моддий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ўрганилиб, доимо ижобий ҳал қилиб келинаётгани саналар ва рақамлар билан кўрсатилган. 

Мурожаатчи ҳозирги кунда “Олчин” маҳалласидаги ота ҳовлисининг  бир хонасида  истиқомат қилади. 2 нафар фарзанди бор. Катта ўғли Д.Йўлдошев 1996 йилда туғилган, оилали. Д. Йўлдошев турмуш ўртоғи С.Жабборова билан Қозоғистон Республикасида ишлайдилар. Кенжа ўғли М.Йўлдошев 1999 йилда туғилган, 1-гуруҳ ногирони. Ногиронлиги учун 570 000 сўм нафақа олади.

Мурожаатчи М.Сапаева оиласи пандемия даврида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида моддий қўллаб-қувватлаш учун тузилган  “Темир дафтар”га киритилган ва озиқ-овқат маҳсулотлари мунтазам етказилиб берилаяпти.

Қурбон  ҳайити муносабати билан “Инқирозга қарши курашиш” жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Саховат ва кўмак" фонди орқали хонадонда яшовчи оила аъзоларининг ҳар бирига 175 минг сўмдан, жами 701704 сўм моддий ёрдам пуллари, Ўзбекистон Республикаси. Президентининг Фармонига асосан хонадонда яшовчи оила аъзоларининг ҳар бирига 220 минг сўмдан, жами 880 000 сўмлик моддий ёрдам пуллари етказиб берилган. Бундан ташқари карантин даврида маҳалла ҳомийлигида 500 000 сўм пул маблағлари ёрдам тариқасида берилган.

     Умуман айтганда, пандемия даврида М.Сапаева оиласига жами 3 миллион 201 минг сўм миқдорида молиявий кўмак  кўрсатилган.

Муқаддам мурожаатлари асосида М.Сапаеванинг бандлигини таъминлаш мақсадида сектор раҳбари Д.Қурбонов, маҳалла раиси ҚЭгамов ҳамда хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчи М.Абдуллаева билан биргаликда бир неча бор ҳақ тўланадиган жамоат ишларига таклиф қилинган, аммо фуқаро ушбу таклифларни мунтазам рад қилган.

     Мурожаатчининг имтиёзли уй-жой билан таъминлаш борасидаги мурожаати ўз вақтида туман ҳокимлиги томонидан ўрганилиб, унинг оиласи 2020-2021 йилларда ипотека кредитлари бўйича қуриладиган турар жойлар учун рўйхатга қўйилган.

     Фуқаро М.Сапаевада бундай асоссиз гаплари билан жамоатчиликни чалғитмаслигини сўрардик.