Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-09-08 17:57:33 448 Chop etish


“Ўзбекистон” телеканали “Ахборот 24” кўрсатувида 2020 йил 24 август куни Хонқа тумани, Ал Хоразмий номли кўчанинг 119-а уйида ижарада турувчи фуқаро Ҳамида Ишчанованинг ёлғиз она эканлиги, уч нафар фарзандини ўзи боқаётгани, моддий ёрдамга ва турар жойга муҳтожлиги ҳақидаги лавҳа берилган эди.
“Ахборот 24”да эфирга узатилган лавҳа ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам Ҳ. Ишчанова ёлғиз она экани, 3 нафар фарзанди борлиги, ҳозирги вақтда ижарада туриши аниқланди.
Аммо, Ҳ. Ишчанова моддий ёрдам сўраб, ўзи вақтинча ижарада яшаётган маҳалла фуқаролар йиғинига ёзма мурожаат қилмаган. Бу борада унга ёзма мурожаат қилиш тушунтирилди.
Ҳ. Ишчанова туман уй-жой комиссиясига 2019 йилда қурилиши режалаштирилган турар –жойлардан олиш учун ҳужжат топширган. Аммо, комиссия томонидан ўрганиш натижасида етарлича балл тўпламаганлиги учун шу йили уй-жой ололмаган.
Фуқаро Ҳ. Ишчанова туманда 2020 йилда қурилиши керак бўлган уйлар учун ҳужжат топширган. Пандемия туфайли 2020 йилда туманда уй-жой қурилмаганлиги сабабли унинг аризаси қаноатлантирилмаган. Унга бошқа туманларда қурилаётган имтиёзли турар-жойлардан олиш мумкинлиги ҳақдаги таклифни рад қилган.
Ҳозирги кунда фуқаро Ҳ. Ишчанованинг уй-жойга муҳтожлиги ҳақидаги ҳужжатлари туман ҳокимлигида сақланиб турибди. Унга 2021 йилда қурилиши керак бўлган турар-жойлардан бериш режалаштирилган.
Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.