Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 19:44:51 529 Chop etish
       
 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ   ХОРАЗМ   ВИЛОЯТИ

ХОНҚА   ТУМАНИ

Ҳ О К И М И      Қ А Р О Р И

 

 
 

O`ZBЕKISTON RЕSPUBLIKASI   XORAZM   VILOYATI

XONQA   TUMANI

H O K I M I   Q A R O R I

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

-----------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

         

2020 йил «___»_________           №_____                         Хонқа шаҳарчаси

 

 

Хонқа шаҳарчаси “Фидойилар” маҳалласида жойлашган 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Ro’zmetova Nilufar Erkinovnaга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси»

қурилишига рухсат қилиш тўғрисида

 

Хонка шаҳарчаси Андалиб кўчаси 81-уй 34-хонадонда яшовчи фуқаро Ro’zmetova Nilufar Erkinovnaнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 39-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 22 июндаги 980-сонли ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эҳтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6 ва 20-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Хонқа шаҳарчаси “Фидойилар” маҳалласида жойлашган 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан Хонка шаҳарчаси Андалиб кўчаси 81-уй 34-хонодонда яшовчи фуқаро Ro’zmetova Nilufar Erkinovnaга 1200,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин.
  2. 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби (Д.Дурдиева)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида тадбиркор Ro’zmetova Nilufar Erkinovna билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
  3. Фуқаро Ro’zmetova Nilufar Erkinovnaга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Ro’zmetova Nilufar Erkinovna ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;

- юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда  туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров