Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-01-12 11:23:09 521 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  ESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XALQ   DEPUTATLARI

XONQA  TUMANI  KENGASHI

Q A R O R I

 

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХАЛҚ  ДЕПУТАТЛАРИ
ХОНҚА ТУМАНИ КЕНГАШИ  
Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------

2020 йил  5  февраль                    №   2-10                             Хонқа туман

 

 

Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси М.Б.Киличевнинг 2019 йилда амалга оширган ишлари ва келгуси вазифалар тўғрисида

 

  1. Суд тизимининг босқичма-босқич демократлаштирилиши, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги конституциявий тамойилга қатъий риоя этилиши мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ўзгаришлар орасида марказий ўринни эгаллайди.

Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, номзодларни танлаш ва судьялик лавозимига тайинлаш тизимини янада такомиллаштириш суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим йўналишлари сифатида мустаҳкамланди.

  1. Президентимиз томонидан 2017 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва жорий йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 5482 сонли Фармонлари суд-ҳуқуқ соҳасида туб бурилиш ясаб берди.
  2. 2017 йил 13 июнь куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари раҳбарлари, Бош вазир, Судьялар Олий Кенгаши аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари, вилоят, туман ва шаҳар судлари судьялари иштирок этди. Видеоконференция алоқаси орқали йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, вилоят ва туманлар ҳокимлари, ҳуқуқ-тарғибот идораларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари адолат халқимиз учун азал-азалдан тинч ва фаровон ҳаёт мезони, барча эзгуликлар манбааси бўлиб келгани, Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Куч-адолатда” деган ҳикматига амал қилиб, давлат бошқарувини ташкил қилиш, эл-юртнинг тинчлиги ва ободлигини таъминлашга эришганини қайд этиб, бугунги кунда мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамияти барпо этишда қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш энг муҳим вазифа бўлиб келаётганини таъкидлади. Бу борада давлат ҳокимиятининг мустақил тармоғи бўлган суд тизимининг ўрни ва аҳамияти ғоят катта. Бу ҳақиқатни биз бугунги кунда, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳатлар жараёнида тобора чуқур ҳис этмоқдамиз, деди Президентимиз.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг одил судловга эришиш даражасини ошириш, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган. Ҳаракатлар стратегияси амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан Конституциямизнинг 7-моддасига суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳатлар билан боғлиқ принципиал ўзгаришлар киритилгани, судьяликка номзодларни танлаш ва лавозимга тайинлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, юқори малакали судьялар корпусини шакллантириш мақсадида судьялар ҳамжамиятининг янги органи – Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий Кенгаши ташкил этилгани бу йўналишдаги ислоҳатлар изчил давом эттирилаётганининг тасдиғи сифатида эътироф этилди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий суди суд ҳокимиятининг фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий судлов соҳасида ягона олий органи сифатида давр талаблари асосида янгидан шакллантирилгани, одил судловнинг мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган ҳолат – судлар томонидан жиноят ишларини қўшимча терговга қайтариш амалиётига чек қўйилгани тизим ривожи йўлида муҳим қадам бўлгани қайд этилди.

Шунингдек йиғилишда адолат ва маънавият – ўзаро чамбарчас боғлиқ тушунчалар экани, маънавият бўлмаган жойда ҳеч қачон адолат бўлмаслиги, шунинг учун ҳам судьялар, юрист кадрларни тайёрлаш ва судьялик лавозимига тайинлашда бу масалага алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги уқтириб ўтилди.

Айнан маънавий фазилатларнинг етишмаслиги туфайли айрим судьялар ўртасида қонунга зид ҳаракатлар содир этиш, нопоклик, таъмагирлик, одамларнинг дарду ташвишларига лоқайд қараш адолат мезонларига ҳилоф равишда қарорлар қабул қилиш ҳолатлари учраб келаётгани қаттиқ танқид қилинди. Ўзбекистон Республикаси Олий судининг собиқ раҳбарлари айнан анашундай ўта муҳим масалаларга вақтида эътибор қаратмагани туфайли соҳада жиддий камчилик ва муаммолар вужудга келгани афсусланарли ҳолат экани таъкидланди. Олий суднинг янги раҳбарлари олдига бундай камчилик ва муаммоларни тезлик билан бартараф этиш, суд органлари ва судьялар фаолиятини қонун ва адолат талаблари асосида самарали ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш бўйича аниқ вазифаларнибелгилаб берди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллиги муносабати Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида, Бош қонунимизни чуқур ўрганиш, англаш, ҳаётга жорий этиш ва унга сўзсиз амал қилиш – барчамизнинг шарафли бурчимиздир деб таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, инсон қадр-қимматини эъзозлаш, бунинг учун ҳар қандай ҳолатда ҳам адолатни қарор топтиришга қодир бўлган одил судлов тизимини шакллантириш, Бу борада Буюк соҳибқирон Амир Темур бобомиз Оқсарой пештоқига“Адолат – давлатнинг асоси ва ҳукмдорлар шиоридир”, деган ҳикматли сўзларни ёздиргани бежиз эмас, албатта. Шу каби Алишер Навоий бобомиз “Зулм қилма, инсофли бўл, халқ учун “адл қасри”, яъни “адолат қўрғонини” бунёд эт”, деб айтган сўзларида, адолат қўрғони қачон пайдо бўлади? Қачонки суд органлари, судьялар қонунга, одиллик тамойилларига қатъий амал қилиб, ўз вазифасини ҳалол ва виждонан адо этса инсон қадр-қимматини олий даражага кўтариш борасидаги амалий ҳаракатларимиз пойдеворига айланди.

Шунингдек, муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев жойларда судьяликка номзодларнинг шахсий ва касбий сифатларини ўрганиш учун жамоатчилик комиссиялари ташкил этилиши ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнида судьяликка номзодларни танлаш, шахсий ва касбий сифатларини ўрганишнинг чинакам демократик ва ошкора тизимини жорий этишни, жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда, номзодларни судьялик лавозимига тавсия этиш тартибини қонун билан мустаҳкамлаб қўйишни ҳамда муносиб топилган номзодларни камида бир йил ўқитиб, тайёр судья сифатида лавозимга тайинлаш тизимини жорий этишни, бунинг учун Судьялар олий кенгаши қошида Судьялар олий мактаби ташкил этилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик бугунги кунда давлат бошқаруви органларида фаолият кўрсатаётган барча инсонлар қатори судьялар фаолиятининг ҳам кундалик қоидаси бўлиб қолиши зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Суд фаолияти бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан:

Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судида штат бўйича 1 та судья, девонхона мудири, судья ёрдамчиси, архивариус, ҳайдовчи ва фаррош, 2 та иситиш тизими операторходимлар белгиланган бўлиб, барча ҳодимлар ўз иш фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.

Мазкур суд судловига таалуқли масалалар юзасидан жиноят ишлари бўйича Хонқа туман судининг судловига юқори судларнинг ва ҳарбий судларнинг судловига тегишли бўлган ишлардан ташқари ҳамма жиноят ишлари тегишлидир (ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми, 118-моддаси 4-қисми, 150, 153, 155, 157, 158-моддалари, 159-моддаси 3-4-қисмлари,
160, 161-моддалари, 210-моддаси 3-қисми, 230, 231, 242, 244-моддаларида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бундан мустасно). Жиноят иши жиноят содир этилган жойдаги судда кўрилади. Жиноят содир этилган жойни аниқлаш имконияти бўлмаса, иш дастлабки тергов тамом бўлган ҳудуддаги суд томонидан кўрилади. Узоққа чўзилган ёки давомли жиноятларга доир ишлар жиноят қайси ҳудудда тамомланган ёки тўхтатилган бўлса, шу ҳудуддаги суднинг судловига тегишли бўлади.

Жиноят ишларини кўрилиши бўйича:

2019 йил давомида жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани суди томонидан жами 89 та шахсга нисбатан 75 та жиноят ишлари кўриб чиқилган бўлиб, 69 нафар шахсларга нисбатан бўлган 55 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлса, 20 нафар шахсга нисбатан бўлган 20 та жиноят ишлари турли асосларга кўра тугилган.

Кўрилган 62 та жиноят ишлар бўйича 49 та шахсга нисбатан ҳукм чиқарилган бўлса, 10 та иш бўйича 11 та шахсга нисбатан озодликдан махрум қилиш, 35 та иш бўйича 51 нафар шахсларга нисбатан озодликдан махрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган. Кўрилган ишлар бўйича 5 нафар шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 3 нафар шахслар суд залидан қамоққа олинган.

Кўриб чиқилган жиноят ишлари бўйича хусусий ажримлар киритилган бўлиб, хусусий ажримлар муҳокамасида суд раисининг тўлиқ иштироки таъминланган.

Тарғибот тадбирлари бўйича:

Туман суди томонидан 2019 йил давомида  Хоразм телевидениясида 19 маротаба, Хоразм радиосида 16 маротаба, туман ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ўқув муассасалар ҳамда корхона ташкилотларда 57 маротаба  маърузалар билан чиқишлар қилинган, газеталарда 19 маротаба мақолалар билан чиқилган. Шунингдек, туман суди томонидан 2019 йил давомида 35 та жиноят иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг ижро ишлари бўйича: 

2019 йил 12 ой давомида суд томонидан 2.320.462.244 сўмлик 89 дона ижро варақа, шундан 102.282.700 сўмлик 7 дона жарима, 6.211.000 сўмлик 12 дона давлат эгалигига, 2.047.896.544 сўмлик 28 дона зарар, 164.072.000 сўмлик 32 дона қайтариш, 10 дона йуқ қилиш тариқасидаги ижро варақалари юборилган.

Шундан, 92.982.700 сўмлик 6 жарима, 6.211.000 сўмлик 10 дона давлат эгалигига,  282.156.465 сўмлик 5 дона зарарлар,  159.072.000 сўмлик 31 дона қайтариш 9 дона йўқ қилиш тариқасидаги ижро варақалари тамомланган.

Суд томонидан Мажбурий ижро бюроси ҳудудий бўлимлари билан ҳар чорак якуни бўйича 2019 йил давомида 2 маротаба солиштирмалар ўтказиб келинган.

Суд томонидан қолдиқда қолган ижро варақалари юзасидан Мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бошқармаларига 1 маротаба тақдимномалар киритилган.

Шунингдек туман суди ходимларига суд қарорларининг ижросини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилиш, суд қарорларининг ижросини таъминлаш юзасидан туман ва шаҳар МИБларга эслатма хатлари юборилган.

Қўшма кўрсатма бўйича ижро ( 4 та суд қарорлари):

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-хуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сонли Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан имзоланган Қўшма кўрсатмани бажарилиши бўйича хам муайян ишлар олиб борилмоқда.

Хусусан, мажбурий ижро бюроси Хонқа туман бўлими иш юритувига
2018 йил 13 июлдан 2019 йилнинг 27декабрь кунига қадар давлат фойдасига ундирилиши лозим бўлган давлат божи, жарималар юзасидан 2870 та (2.848.635.432 сўмлик) ижро ҳужжатлари келиб тушган.

Ушбу даврда келиб тушган ижро ҳужжатлари судлар кесимида ўрганиб кўрилганда, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 212 та (174.748.763 сўмлик), фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 745 та (508.343.441 сўмлик), маъмурий ишлар бўйича судлар томонидан 1085 та (942.015.065 сўмлик) ва иқтисодий судлар томонидан 828 та
(1.223.528.163 сўмлик) ижро ҳужжатлари келиб тушганлиги аниқланди.

Судлар ва мажбурий ижро бюроси Хонқа туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган ижро натижасида 2019 йил давомида жами 2306 та (2.141.187.202 сўмлик) ижро ҳужжатларини амалда (75.2 фоиз) ундирилишига эришилган, 251 та (207.820.303 сўмлик) ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 40-моддаси ва Қонуннинг бошқа моддаларига асосан тамомланган, 313 та (499.627.927 сўмлик) ижро ҳужжати ижро қилинмасдан қолдиқда қолган.

Иш режаларини бажарилиши  бўйича:

Бундан ташқари, туман суди томонидан 2019 йил давомига мўлжалланган иш режаларининг ижросини таъминлаш жараёнида қонунбузилиши ҳолатларини бартараф қилиш ва бунга имконият яратиб бераётган ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан 4 та тақдимномалар киритилди.

Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси М.Б.Киличевнинг 2019 йилда амалга оширган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисидаги ахборотини эшитиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 24-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, таклиф қилинганларнинг фикрларини инобатга олиб, халқ депутатлари Хонқа туман Кенгаши

                                               Қ А Р О Р        Қ И Л А Д И:

  1. Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси М.Б.Киличевнинг 2019 йилда амалга оширган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Жиноят ишлари бўйича Хонқа туман суди раиси М.Б.Киличевга 2019 йилда жиноятни олдини олиш соҳасидаги фаолиятини яхшилаш бўйича масалани кўриб чикиш тавсия этилсин.
  3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига ва жиноят ишлари бўйича туман судига юборилсин.

 

 

Халқ депутатлари Хонқа туман

Кенгаши раиси:                                                                                        О.Жуманазаров