Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-03-10 19:50:32 504 Chop etish
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«….» …………….. 2020 йил               № ………                                               Хонқа шаҳарчаси

 

Қорақош қишлоғи “Ғайрат” маҳалласида жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан фуқаро Сафаев Анвар Отахановичга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига

рухсат қилиш тўғрисида

 

Қорақош қишлоғи “Ғайрат” маҳалласида яшовчи фуқаро Сафаев Анвар Отахановичнинг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 1-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 2020 йил 29 майдаги 892-сонли ва Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаларини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6 ва 20-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Қорақош қишлоғи “Ғайрат” маҳалласида жойлашган 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан Қорақош қишлоғи “Ғайрат” маҳалласида яшовчи фуқаро Сафаев Анвар Отахановичга 1200,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси» қурилишига рухсат қилинсин.
  2. 1-сонли умумий ўрта таълим мактаби (М.Авезов)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида тадбиркор Сафаев Анвар Отаханович билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
  3. Фуқаро Сафаев Анвар Отахановичга:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида фуқаро Сафаев Анвар Отаханович ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;

- юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда  туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. 5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров