+998623991673
Хонқа тумани. Хонқа шаҳарчаси Халқлар дўстлиги кўчаси 30 уй, 220800
Шахзода Паризода Камронбек о.к. 13 мактаб...
Март 10, 2021 Xo'janiyazov Shohrux 495
 
   

 

O’ZBEKISTON  RESPUBLIKASI

XORAZM  VILOYATI

XONQA  TUMANI

Н O K I M I  Q A R O R I

 

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХОРАЗМ  ВИЛОЯТИ

ХОНҚА ТУМАНИ
Ҳ О К И М И  Қ А Р О Р И
 

------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------

«02»    сентябрь   2020 йил                         № 873к                                            Хонқа шаҳарчаси

 

Хонка тумани Олажа қишлоғи “Янги турмуш” маҳалласида жойлашган 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан «Паризода Шахзода Камронбек» оилавий корхонасига вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси, кийиниш, ечиниш,ювиниш хоналари ва тренажёр зали» қурилишига

рухсат қилиш тўғрисида

 

Хонка тумани «Паризода Шахзода Камронбек» оилавий корхонасининг туман ҳокими номига сунъий қопламали минифутбол майдончаси, кийиниш, ечиниш,ювиниш хоналари ва тренажёр зали қуриш учун 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан ер майдони ажратиб беришни сўраб йўллаган мурожаатини, 13-сонли умумий ўрта таълим мактабининг розилик хатини ва унга илова қилинган ҳужжатларни, туман ер ресурслари ва давлат қадастри бўлимининг хулосаси, Хоразм вилояти қурилиш бош бошқармасининг хулосаcини, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа эхтиёжлар учун ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг рухсат қилиш далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 6; 20 ва 30-моддаларига ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг             6-моддасига асосан

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

 

  1. Хонка тумани Олажа қишлоғи “Янги турмуш” маҳалласида жойлашган
    13-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳудудидан «Паризода Шахзода Камронбек» оилавий корхонасига 1600,00 кв.метр ер майдонида 10 (ўн) йил муддатга вақтинча фойдаланиш учун тасарруф этиш ҳуқуқисиз «Сунъий қопламали минифутбол майдончаси, кийиниш, ечиниш,ювиниш хоналари ва тренажёр зали» қурилишига рухсат қилинсин.
  2. 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби (З.Турдиева)га Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида «Паризода Шахзода Камронбек» оилавий корхонаси билан шартнома асосида иш юритиш вазифаси топширилсин.
  3. «Паризода Шахзода Камронбек» оилавий корхонасига:

   - ушбу қарорга асосан қурилиши режалаштирилаётган объектни буюртма асосида            АРТ-I-II ва қурилиш лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлатиш;

- Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ талаблари асосида «Паризода Шахзода Камронбек» оилавий корхонаси ўртасида тузилган шартнома талаблари бажарилмаган тақдирда ушбу қарор ўз кучини йўқотиши белгилаб қўйилсин.

  1. Туман архитектура ва қурилиш бўлими (Р.Умиров)га;

- қурилиши режалаштирилаётган мазкур объектни лойиҳалаштириш учун архитектура режалаштириш топшириғи тайёрлаб бериш ва қурилишини назорат қилиш;

- Юқоридаги шартнома талаблари ўз муддатида бажарилмаганда  туман ҳокимлигига тақдимнома киритиш вазифаси топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиб бориш туман ҳокимининг ўринбосари А.Хўжаниёзов зиммасига юклатилсин.

 

 

Туман ҳокими                                                                                                  О.Ғ.Жуманазаров

 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хонқа туман ҳокимига мурожаат юбориш
Сизга Хонқа туман ҳокимига электрон имзодан фойдаланмаган ҳолда бевосита электрон тарзда мурожаатларни юбориш имкониятини тақдим этади. Сизнинг мурожаатингизга тез кунда жавоб берилади.