Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-10-30 07:09:00 529 Chop etish

Хонқа тумани 7- сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди.

Учрашув аввалида “БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС” доирасида мактабда ташкил қилинган тўгарак аъзоларининг чиқишлари намойиш этилди

Шундан сўнг учрашувнинг асосий қисми бошланди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида ёшларимиз муаммо ва таклифлари юзасидан туман ҳокими ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатига тўғридан-тўғри мурожаат қилдилар.

Ёшлар томонидан тадбиркорлик, кредит, ишга жойлашиш, касб-ҳунарга ўқитиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Баъзи мурожаатлар жойида ҳал қилинган бўлса, аксар мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.