Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-05-29 11:35:00 420 Chop etish

Янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари долзарб мавзулардан бири бўлиб келган.

 

Айни кунларда “Илғор” маҳалласидаги 26 мактабда инвестиция давлат дастури асосида қурилиш таъминлаш ишлари жадал давом эттирилмоқда.

 

Туман ҳокими Муродбек Давлатов мактабдаги олиб борилаётган ишлар жараёни билан яқиндан танишиб мутасаддиларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш, белгиланган вазифаларни ўз муддатида ва сифатли бажарилишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан қатор топшириқлар берди. 

Ушбу мактаб 320 ўринга мўлжалланган бўлиб, 2 сменада фаолият юритаётган эди. Эндиликда олиб борилаётган реконструкция ишлари ва қўшимча бинолар қурилиши натижасида янги ўқув йилини янгича қиёфада қуввати икки карра оширилган ҳолда бошлайди.