Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2020-10-16 19:17:57 516 Chop etish

Сессияда  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони бош инспектори А.К.Болтаев, Хонқа  тумани ҳокимлиги масъуллари, шунингдек, ОАВ ходимлари, блогерлар  иштирок этдилар.

Сессияда сектор раҳбарлари йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аҳолига мурожаат қилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган вазифалар бўйича 22 банддан иборат “Йўл харитаси”ни тақдим этди.

Туман иқтисодиётининг ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлишига ҳудуддаги мавжуд имкониятлардан тўлақонли фойдаланмаслик, иқтисодий ўсиш суръатларини юқори даражада таъминламаслик, яширин иқтисодиёт натижасида кўрсатилган хизматлар ҳажми статистик ҳисоботларда ўз аксини топмаганлиги ортидан кўрсаткичларда қолоқликларга йўл қўйилганли сабаб бўлганлиги қайд этилди. 

Бу борада туман ҳокими 2020 йил якуни билан 2019 йилда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, туманнинг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш ва рейтинг баҳолашда юқори кўрсаткичларга эришиш орқали “қизил тоифа”дан чиқиш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни ўз муддатида бажарилишини таъминлашни билдирди. 

Сессия очиқ мулоқот тарзида қизғин мунозара ва таклифлар билан якунланди.

 

Хонқа туман ҳокимлиги ахборот хизмати.