Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2022-06-10 08:21:00 480 Chop etish

Халқ депутатлари Хонқа туман Кенгашининг навбатдаги олтмиш учунчи сессияси бўлиб ўтди.

 

Сессия ишини туман ҳокими Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Муродбек Давлатов бошқариб борди.

 

Сессия кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилди.

1)   Хонқа туманида соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш бўйича амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилган ишлар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари К.Тангрибердиев;

2)   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 20-апрельи ПҚ-2910-сонли 2017-2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан "Хоразм сув таъминоти" АЖ Хонқа туман бўлими бошлиғи Ҳ.Қаландаров

3)   Тумандаги маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хонқа тумани Халқ қабулхонаси мудири З.Маткаримова.

4)   Хонқа тумани ҳокимлигида ижро интизомига риоя қилиниши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан туман ҳокимлигининг ижро-интизоми бўйича бош мутахассиси Ш.Собировларнинг ҳисоботлари тингланди.

 

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан масуллар ҳисоботлари тингланиб, депутатлар ўз фикрларини билдирдилар ва муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.