Hurmatli fuqarolar! Rasmiy veb-saytimizda texnik ishlar olib borilayotganligi munosabati bilan qisqa uzilishlar yuzaga kelishi mumkin. Keltirilgan noqulayliklar uchun uzr so‘raymiz.

Tizimda navbatdagi tayinlovlar amalga oshirildi

 2021-04-05 15:55:02 865 Chop etish

Давлатимиз  раҳбари томонидан жорий йилнинг 19 январь куни бўлиб ўтган Маънавият ва маърифат Кенгашида топширилган бир қатор вазифаларнинг жойларда ижроси юзасидан Хонқа туманига ишчи гуруҳ ташриф буюрди.

 

Кенгаши йиғилишида жойларда маънавий-маърифий соҳада янги тизимни яратиш, тарғибот-ташвиқот ишлари самарадорлигини оширишга кўмаклашиш мақсадида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун хужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ф. Каримов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Хоразм вилояти бўлими раҳбари  Б. Абдиримовлар иштирок этдилар.

 

Шунингдек, йиғилишда туман Маънавият ва маърифат кенгаши аъзолари, тегишли идора ва ташкилот раҳбарлари, мактаблардаги  масъул ҳодимлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

 

Кун тартибида муҳокама қилинаётган масалалар  юзасидан йиғилганларнинг фикр ва мулоҳазалари тингланди.